- Тошкентдан гапирамиз
- 13.05.2026, 14:19
Чилонзорда намунали оилаларга эҳтиром кўрсатилди
Халқаро оила куни муносабати билан туманимиздаги узоқ йиллик аҳил ва ибратли оилаларни табриклаш мақсадида самимий учрашувлар ташкил этилди. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш. Султонова, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г. Тўлаганова ҳамда туман «Нуроний» жамғармаси раиси Т. Каримовлар маҳалла фахрий бўлган хонадонларда бўлиб, оила соҳибларини байрам билан қутладилар.
Тадбир давомида жамиятимиз таянчи бўлган қуйидаги оилаларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди:
- Ҳакимовлар оиласи («Мевазор» МФЙ): 42 йилдан буён бирга истиқомат қилаётган Ғуломжон Ғафурович ва Дилфуза Зиёмовна намунали ҳаёт йўли учун эътироф этилдилар.
- Тўғанбековлар оиласи («3-Чарх Камолон» МФЙ): 43 йиллик аҳиллик тимсоли бўлган Ҳасанбек Маҳкамович ва Дилфуза Собиржон қизига самимий тилаклар билдирилди.
- Султановлар оиласи («3-Чарх Камолон» МФЙ): 39 йил давомида мустаҳкам оила қўрғонини асраб келаётган Баходир Тургунович ва Нафиса Ҳакимовна туман фаоллари томонидан табрикланадилар.
Бу каби учрашувлар ёш оилалар учун ҳаётий мактаб вазифасини ўтайди. Зеро, кўпни кўрган нуронийларимизнинг дуоси ва ўгитлари хонадонларимиз баракаси, юртимиз тинчлигидир.
👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси 18–22 май кунлари Финляндия ва Эстония Республикаларининг пойтахт шаҳарларида таълим...

🗺“Yangi Avlod” махсус саноат зонасида “JAC Motors Toshkent” заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.Очилиш маро...
🖼 Бу ерда миллий услубда янгиланган фасадлар, тарихдан сўзловчи деворий барельефлар, сайр учун қулай муҳит ҳамда замона...