Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Финляндия ва Эстонияда илғор тажрибаларни ўрганмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси 18–22 май кунлари Финляндия ва Эстония Республикаларининг пойтахт шаҳарларида таълим, ёшлар сиёсати ҳамда ижтимоий ҳимоя йўналишларида йўлга қўйилган илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида хизмат сафарини амалга оширмоқда.

📍 Хельсинки шаҳридан бошланган сафарнинг биринчи кунида делегация Мери болалар боғчаси ҳамда Ваттуниеми бошланғич мактаби фаолияти билан танишди.

🏆 Учрашувларда Хельсинки шаҳар мерининг таълим масалалари бўйича ўринбосари Шон Хафф, ҳокимнинг махсус маслаҳатчиси Юлианна Кентала, шунингдек, таълим муассасалари раҳбарлари Катарина Лааксо ва Санна Сойни иштирок этди.

🧠 Мулоқот давомида Хельсинки шаҳрида ижтимоий ривожланиш йўналишида сиёсий қарорлар қабул қилиш, молиявий устуворликларни белгилаш тизими, болалар боғчаси ва мактаб таълими модели юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

📈 Куннинг иккинчи ярмида Хельсинки шаҳрининг стратегик ривожланиш йўналишлари, хусусан, 2025–2029 йилларга мўлжалланган устувор вазифалар ҳақида тақдимотлар ташкил этилди. Мазкур тақдимотлар Хельсинки шаҳри Стратегия департаменти бош стратегия директори Маркус Кюн ҳамда Халқаро алоқалар бўлими раҳбари Лаура Уутту-Дешривер томонидан ўтказилди.

🧑‍💻 Хизмат сафари давом этмоқда. Делегация 22 майга қадар Финляндия ва Эстонияда таълим, ёшлар сиёсати ҳамда ижтимоий ҳимоя йўналишларидаги амалий тажрибаларни ўрганиб, Тошкент шаҳрида қўллаш мумкин бўлган самарали ёндашувлар бўйича мулоқотлар олиб боради.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Учтепа тумани янгиликлари
19.05.2026, 17:39
Учтепа тумани янгиликлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш...

“JAC Motors Toshkent” заводи ишга туширилди
19.05.2026, 10:53
“JAC Motors Toshkent” заводи ишга туширилди

🗺“Yangi Avlod” махсус саноат зонасида “JAC Motors Toshkent” заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.Очилиш маро...

Oлмазор туманидаги Заркайнар кўчаси пойтахтимизнинг миллий руҳ ва замонавий муҳит уйғунлашган навбатдаги жозибадор масканига айланди
18.05.2026, 16:21
Oлмазор туманидаги Заркайнар кўчаси пойтахтимизнин...

🖼 Бу ерда миллий услубда янгиланган фасадлар, тарихдан сўзловчи деворий барельефлар, сайр учун қулай муҳит ҳамда замона...

Ахборот, ҳисобот, мулоқот: Олмазор тумани аҳолиси билан таклифлар, эҳтиёжлар ва амалий ечимлар муҳокама қилинди
18.05.2026, 11:13
Ахборот, ҳисобот, мулоқот: Олмазор тумани аҳолиси ...

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Олмазор туманига ташриф буюриб, маҳалла фуқаролари, фаоллар, ногиронлиги бўлган ша...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия