Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

❗️ Депутат Саид Газиева Сакинаxon Шерзодовна томонидан 20 га яқин маҳаллий ижро ҳокимияти органларига депутатлик сўровлари юборилди.

🏛 2025 йил 30 декабрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1109-сон Қонунга мувофиқ, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида қарийб 40 та ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари тасдиғига киритиши белгиланган.

📝 Бироқ мазкур Қонун кучга кирганига 5 ой бўлишига қарамай, ушбу ҳудудий дастурлар халқ депутатлари Кенгашларига киритилмаганлиги сабаби, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Саид Газиева Сакинаxon Шерзодовна томонидан Тошкент шаҳар ҳокими ҳамда 20 га яқин маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига асослантирилган тушунтириш тақдим этилиши юзасидан депутатлик сўровлари юборилди.

📍 Мазкур ҳудудий дастурлар қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

  1. Табиатни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини ўз ичига олган минтақавий экология дастурлари;
  2. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳудудий дастурлар;
  3. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурлар;
  4. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурлар;
  5. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурлар;
  6. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид маҳаллий дастурлар;
  7. Ҳудудий экологик дастурлар;
  8. Гидрометеорология фаолияти соҳасидаги ҳудудий дастурлар;
  9. Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасидаги дастурлар;
  10. Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги дастурлар;
  11. Автомобиль транспортини ривожлантириш бўйича комплекс минтақавий дастурлар;
  12. Транспорт соҳасидаги ҳудудий дастурлар;
  13. Шаҳар йўловчи транспортини ривожлантириш ва транспорт ҳаракатини ташкил этиш режалари;
  14. Ёд етишмаслиги касалликлари профилактикаси дастурлари;
  15. Микронутриент етишмаслиги профилактикаси дастурлари;
  16. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш дастурлари;
  17. Санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги дастурлар;
  18. Репродуктив саломатликни сақлаш дастурлари;
  19. Ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ харажатларни назарда тутиш;
  20. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси дастурлари;
  21. Ҳовли ва уй атрофи ҳудудларини сақлаш қоидалари;
  22. Ёшларга оид давлат сиёсати дастурлари;
  23. Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш дастурлари;
  24. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш дастурлари;
  25. Туризмни ривожлантириш соҳасидаги дастурлар;
  26. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш дастурлари;
  27. Илмий фаолиятга оид дастурлар;
  28. Инновацион фаолият соҳасидаги дастурлар;
  29. Мактабгача таълим ва тарбия дастурлари;
  30. Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш дастурлари;
  31. Маданий фаолият соҳасидаги дастурлар;
  32. Шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича комплекс дастурлар;
  33. Ичимлик суви ва оқова суви тизимларини ривожлантириш дастурлари;
  34. Алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш дастурлари;
  35. Йўл ҳаракати соҳасидаги дастурлар;
  36. Кўчалар ва хўжалик йўлларида йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича комплекс дастурлар;
  37. Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш дастурлари;
  38. Креатив иқтисодиёт соҳасидаги дастурлар.
Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Учтепа тумани янгиликлари
19.05.2026, 17:39
Учтепа тумани янгиликлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Финляндия ва Эстонияда илғор тажрибаларни ўрганмоқда
19.05.2026, 15:40
Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Финляндия ва Э...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси 18–22 май кунлари Финляндия ва Эстония Республикаларининг пойтахт шаҳарларида таълим...

“JAC Motors Toshkent” заводи ишга туширилди
19.05.2026, 10:53
“JAC Motors Toshkent” заводи ишга туширилди

🗺“Yangi Avlod” махсус саноат зонасида “JAC Motors Toshkent” заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.Очилиш маро...

Oлмазор туманидаги Заркайнар кўчаси пойтахтимизнинг миллий руҳ ва замонавий муҳит уйғунлашган навбатдаги жозибадор масканига айланди
18.05.2026, 16:21
Oлмазор туманидаги Заркайнар кўчаси пойтахтимизнин...

🖼 Бу ерда миллий услубда янгиланган фасадлар, тарихдан сўзловчи деворий барельефлар, сайр учун қулай муҳит ҳамда замона...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия