- Тошкентдан гапирамиз
- 23.10.2026, 11:17
МАҲАЛЛАЛАРДА ТИЗИМЛИ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
🏢 Учтепа туман ҳокими Б.Мамаджанов, туман прокурори С.Мухтаров ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Ф.Гиясов иштирокида Куксарой маҳалла еттилиги ходимлари билан муҳокамавий йиғилиш ўтказилди.
✅ Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги ПҚ–1-сон қарори ижроси доирасида аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
✅ Шунингдек, давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган сўнгги видеосолектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар, хусусан, «маҳалла еттилиги» фаолиятини мутлақо янгича тизим асосида ташкил этиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
✅ Йиғилиш давомида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
✅ Маҳаллаларда самарали бошқарувни йўлга қўйиш, аҳоли мурожаатлари билан манзилли ишлаш ва ҳудудларни янада обод ҳамда фаровон масканга айлантириш — устувор вазифамиздир.
✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...
Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...