- Тошкентдан гапирамиз
- 14.09.2026, 17:20
Олмазор туманида «Қичқириқ» маҳалласи — Қорақамиш 1/3 — ҳудудидан Талабалар шаҳарчасигача — одамлар учун қулай ва замонавий муҳит яратилган.
📍 Қорақамиш 1/3 ҳудудида 2,4 км узунликдаги эко-сайилгоҳ, 12,4 км пиёдалар йўлаги ва 10,6 минг кв. метрдан ортиқ яшил ҳудуд аҳолининг кундалик дам олиши ва сайр қилиши учун хизмат қилмоқда.
🏀 Бу ерда 8 та workout зонаси, 5 та болалар майдончаси, 84 та кузатув камераси ва 100 та замонавий ёритиш тизими мавжуд. Тадбиркорлик субъектлари сони эса 29 тадан 47 тага етган.
🖥 Талабалар шаҳарчасида 17 та ахборот тизими билан интеграциялашган Вазиятлар маркази фаолият юритмоқда. У 5 та олий таълим муассасаси ва 41 та талабалар турар жойини қамраб олиб, 75 минг нафар талаба, жумладан, ётоқхоналарда яшовчи 17,5 минг ёшнинг хавфсизлиги ва қулайлиги учун хизмат қилади.
🌳🌳 Шунингдек, 880 метрлик «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» аллеясида 7 та тематик боғ ва янги хизмат кўрсатиш нуқталари ташкил этилган.

🏛 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги ҳафталик иш режаси доирасида депутатлар томонидан ҳудудларда ти...

📊 11-сентябр ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали 54 538 та мурожаат қабул қилинган. Жорий ҳафта давомида ...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Жорий йилнинг 10-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мир...