2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган олий
таълим ташкилотларида биринчи сменадаги ўқув машғулотлари соат 08:00 да
бошланади.
🔰Мазкур тартиб пойтахтда
транспорт оқимини самарали ташкил этиш, эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда
йўллардаги юкламани камайтириш ҳамда таълим жараёнини янада мақбул ташкил
этишга қаратилган.
➡️ Хусусан, дарс машғулотларининг
эртароқ бошланиши олий таълим ташкилотларига қатнайдиган талабалар ва
профессор-ўқитувчиларнинг ҳаракатланиш вақтини оқилона режалаштириш, кун
давомида таълим жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда шаҳардаги транспорт
воситалари оқимини мақбуллаштиришга хизмат қилади.
⤵️Шунингдек, мазкур тартиб
кундузги ва кечки таълим шаклларида таҳсил олаётган талабалар учун ўқув кунини
тўғри режалаштириш, машғулотлар ва бошқа ўқув фаолияти учун вақт имкониятларини
кенгайтиришга хизмат қилади.
❇️Янги ўқув йилига тайёргарлик
жараёнида Тошкент шаҳридаги олий таълим ташкилотлари раҳбарлари,
профессор-ўқитувчилар, педагоглар ҳамда талабалар мазкур тартибни инобатга
олишлари сўралади.
✅Таълим ташкилотларида ўқув
машғулотларини белгиланган вақтда бошлаш, ўқув жараёнини тегишли равишда ташкил
этиш ҳамда талабалар учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича тегишли
чоралар кўрилади.
☝️Эслатиб ўтамиз, мазкур тартиб
2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим
ташкилотларининг биринчи сменасидаги ўқув машғулотларига тааллуқлидир.