- Тошкентдан гапирамиз
- 17.08.2026, 15:39
Тошкентда «Чилла салқин таъмлар фестивали» ўтказилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 21–23-август кунлари Tashkent City ҳудудида ёзнинг энг иссиқ кунларига бағишланган «Чилла салқин таъмлар фестивали» бўлиб ўтади.
Уч кун давом этадиган фестиваль пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун салқин ичимликлар, музқаймоқ, мусиқа ва кўнгилочар дастурларни бир майдонда жамлайди. Тадбирда ўнлаб ишлаб чиқарувчилар ва ритейлерлар, шунингдек, Sprite, Fanta ва Fuse Tea брендлари ўз махсус зоналари билан иштирок этади.
Фестиваль дастуридан:
🔹 музқаймоқ, коктейллар, bubble tea, совуқ қаҳва, янги сиқилган шарбатлар ва бошқа ёзи таъмлар;
🔹 интерактив ўйинлар, танловлар ва совринли акциялар;
🔹 тематик фотозоналар ва креатив салқинлаш ҳудудлари;
🔹 DJ-сетлар ва кечки концертлар;
🔹 сувли кўнгилочар зоналар;
🔹 кечки шоу ва фейерверклар ўрин олган.
Фестиваль майдонининг ўзига хос жиҳатларидан бири — қарийб 10 тонна ҳақиқий муздан яратиладиган арт-объектлар ва фотозоналар бўлади.
Шунингдек, ҳудудда салқинлантирувчи ёмғир аркалари, сувли ўйин майдонлари ҳамда ёзи иссиқда меҳмонлар учун махсус салқинлаш зоналари ташкил этилади.
Ҳар куни кечқурун фестиваль концерт ва кўнгилочар дастур билан давом этади. Саҳналарда таниқли ижодкорлар чиқиш қилади, меҳмонлар учун танлов ва совринли ўйинлар ўтказилади.
🎟 Кириш бепул
📅 21, 22 ва 23-август 🕓 16:00 дан 23:00 гача 📍 Tashkent City, Ўқчи кўчаси, 3 📌 Фестиваль ҳудуди: Holiday Inn меҳмонхонасидан «Халқлар дўстлиги» метро бекати чиқишигача ☎️ Маълумот учун: +998 90 024 60 10 Instagram: @chillafest

😮 Харид предмети:Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланувчилар учун сифатли ва хавфсиз овқатланиш...

✅ Бугун, 21-август соат 23:59 да «Ташаббусли бюджет» доирасида саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади...
❗️Билдирилган конструктив, жумладан, танқидий фикр-мулоҳазалардан сўнг шаҳар кўчалари қиёфасидаги ўзгаришларни ёритиш ва...
Тошкент шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, туман ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларининг фуқароларни қаб...