Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган нуфузли делегацияга бошчилик қилаётган Буюк Британия Бош вазирининг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича махсус савдо вакили Лорд Жон Олдердейс билан учрашув ўтказди

Музокаралар давомида томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва инфратузилмавий ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилдилар. Тошкент иқтисодиётининг асосий тармоқлари очиқлик, шаффофлик ва коррупцияга тоқатсизлик тамойиллари асосида ривожланаётгани таъкидланди. Шаҳар узоқ муддатли ҳамкорлик ва барқарор ўсишга йўналтирилган инвестицион жозибадор муҳитни изчил равишда шакллантириб бормоқда.

Сўнгги бир неча йил ичида пойтахт ривожланишнинг илғор суръатларини намоён этаётгани, турли мамлакатлар ҳудудлари билан ҳамкорлик фаоллашаётгани, саноат, транспорт, шаҳар инфратузилмаси, таълим ва инновациялар соҳаларида лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди. Жалб этилаётган инвестициялар ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, бу эса шаҳар муҳитини модернизация қилиш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашни тезлаштириш имконини бермоқда. Ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мавжуд мактаб ва боғчаларни қайта қуриш ва қамровни кенгайтириш билан бир қаторда, шаҳарнинг ҳар бир туманида янги таълим муассасалари қуриш режалаштирилмоқда. Шунингдек, олимпия захирасини шакллантириш учун 32 та спорт тури бўйича ихтисослашган спорт мактабларини ташкил этиш кўзда тутилган. Пойтахтнинг экологик сиёсати доирасида атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган саноат ва йўл объектларини босқичма-босқич шаҳар ташқарисига чиқариш давом этмоқда. Меҳмонларга Тошкентда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари, замонавий турар-жой мажмуалари қурилиши, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиёт соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, шаҳарсозлик, таълим, молия ва инновация соҳаларида изчил равишда мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Делегация аъзолари илғор бошқарув тажрибаси алмашинувини кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма лойиҳаларда хусусий сектор иштирокини фаоллаштиришга қизиқиш билдирдилар. Бундан ташқари, икки томонлама бизнес-форумларни ташкил этиш ва ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёрликларини тасдиқлади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
⚖️ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ: ҲАЛОЛЛИК — ҲАР БИР ХОДИМНИНГ МАЖБУРИЯТИ
03.04.2026, 11:30
⚖️ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ: ҲАЛОЛЛИК — ҲАР БИР ХОД...

💲 Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат била...

Расмий муносабат
02.04.2026, 11:35
Расмий муносабат

👉 Кеча ижтимоий тармоқда Яккасарой тумани ҳудудидаги ҚХЙда жойлашган автобус бекатида фаолият юритган савдо дўконлари б...

Тошкент йўл инфратузилмасини модернизация қилиш: 2026-йил 30-март якунлари бўйича ҳисобот
31.03.2026, 11:52
Тошкент йўл инфратузилмасини модернизация қилиш: 2...

⏺ Ўтган бир сутка давомида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижалари билан танишинг:🚦 «Ақлли» светофорлар: Фарғон...

♻️ 30-март — Халқаро чиқиндиларсиз кун
30.03.2026, 16:09
♻️ 30-март — Халқаро чиқиндиларсиз кун

🗑 30-март санаси БМТ томонидан Халқаро чиқиндиларсиз кун сифатида белгиланган бўлиб, ушбу кун чиқиндиларни камайтириш, ...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия