Олмазор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Лутфий кўчасида микромоббиллик учун алоҳида йўлак синовдан ўтказилди — бу тажрибани бошқа кўчаларда ҳам қўллаш режалаштирилмоқда

🚲 Велосипедлар, электросамокатлар, скутерлар ва бошқа микромоббиллик воситалари шаҳар ҳаракатининг тобора фаол иштирокчисига айланиб бормоқда. Бу, айниқса, шахсий транспорт воситаларидан фойдаланувчилар ҳамда етказиб бериш хизматлари сони ортиб бораётгани фонида яққол кўзга ташланмоқда.

Бироқ улар учун алоҳида инфратузилма мавжуд бўлмаганда табиий муаммо юзага келади: микромоббиллик воситалари фойдаланувчилари йўлнинг қатнов қисмида автомобиллар билан, тротуарларда эса пиёдалар билан бир маконда ҳаракатланишга мажбур бўлади.

🚗🚶 Бир ҳудудда турли тезликда ҳаракатланиш эса барча учун — пиёдалар, ҳайдовчилар, шунингдек, велосипед, самокат ва скутер фойдаланувчилари учун ҳам ноқулайлик туғдиради.

🛴 Ушбу оқимларни бир-биридан ажратиш ва ҳар бир ҳаракат иштирокчиси учун алоҳида макон яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан Лутфий кўчасининг 2,4 километрлик қисмида микромоббиллик воситалари учун алоҳида ҳаракатланиш йўлаги синов тариқасида ташкил этилди.

🚲 Мазкур йўлак велосипедлар, электросамокатлар, электроскутерлар ва бошқа микромоббиллик воситалари учун мўлжалланган. Бундай ёндашув ҳаракатни тартибга солиш ҳамда транспорт ва пиёдалар оқимларининг ўзаро кесишишини камайтириш имконини беради.

📍 Лутфий кўчасидаги пилот лойиҳа ижобий натижа кўрсатди: янги ечим фойдаланувчилар учун қулай ва тушунарли экани, шунингдек, шаҳар шароитида микромоббиллик учун алоҳида инфратузилма яратиш имкониятларини амалда баҳолашга ёрдам бергани кузатилди.

🛡 Келгуси лойиҳаларда микромоббиллик йўлакларининг хавфсизлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Йўл шароитидан келиб чиқиб, бундай йўлакларни автомобиллар ҳаракатидан махсус делинеаторлар, ажратувчи ва бошқа ҳимоя элементлари ёрдамида жисмонан ажратиш кўзда тутилмоқда. Бу микромоббиллик воситалари фойдаланувчилари учун янада хавфсиз ҳаракатланиш муҳитини яратиш ва транспорт оқимлари билан бевосита тўқнашув хавфини камайтиришга хизмат қилади.

🔹 Асосий мақсад — автомобиллар ўз оқимида ҳаракатланадиган, пиёдалар тротуарда ўзлари учун қулай ҳудудни сақлаб қоладиган, велосипедлар ва бошқа микромоббиллик воситалари эса алоҳида ва хавфсиз йўналишга эга бўладиган аниқ ва тушунарли тизимни шакллантиришдир.

🛣 Синов натижаларига кўра, Марказ мутахассислари айни пайтда пойтахтнинг шу каби ечимни қўллаш мумкин бўлган бошқа кўча ва ҳудудларини ҳам ўрганмоқда.

🌆 Лутфий кўчасида орттирилган тажриба Тошкентда микромоббиллик инфратузилмасини босқичма-босқич ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади — йўл шароити бундай ечимни барча ҳаракат иштирокчилари учун хавфсиз ва қулай тарзда ташкил этиш имконини берадиган ҳудудларда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентнинг асосий кучи — одамлар
22.09.2026, 11:36
Тошкентнинг асосий кучи — одамлар

📈Тошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг мингта энг йирик шаҳри орасида 343-ўринни...

Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади
22.09.2026, 10:05
Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...

Тошкентнинг рақамли келажаги — ICT Week 2026’да
21.09.2026, 15:36
Тошкентнинг рақамли келажаги — ICT Week 2026’да

🟢22–25-сентябр кунлари CAEx мажмуасида ICT Week 2026 халқаро кўргазма ҳафталиги бўлиб ўтади.Тадбирда Тошкент шаҳар ҳоки...

5 километр ортиқча тўхташларсиз: «Яшил тўлқин» Кичик ҳалқа автомобиль йўлидаги ҳаракатни қандай ўзгартирди?
21.09.2026, 15:03
5 километр ортиқча тўхташларсиз: «Яшил тўлқин» Кич...

Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг навбатдаги қ...