Олмазор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Бектемир туманида яна бир таълим маскани фойдаланишга топширилди

🏢Бугун Бектемир туманидаги 290-сонли умумтаълим мактаби янгича қиёфада ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Мактаб ҳудудида 750 ўринли янги ўқув биноси бунёд этилиб, 1975-йилда қурилган 960 ўринли мавжуд бино тўлиқ таъмирланди. Натижада таълим даргоҳининг умумий сиғими 1 714 ўринга етказилиб, ўқувчилар учун замонавий ва қулай таълим муҳити яратилди.

🔔Таълим даргоҳида ўқув жараёнини самарали ташкил этиш учун барча зарур шароитлар яратилган: шинам синфхоналар, машғулот хоналари, замонавий ошхона, спорт заллари ҳамда фаоллар зали ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

Мактабнинг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, масъул ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар, ота-оналар ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

✔️Тадбир давомида янгиланган мактабда яратилган шароитлар билан яқиндан танишилиб, ўқувчилар билан самимий мулоқот қилинди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Яшнобод туманида иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
10.09.2026, 11:38
Яшнобод туманида иситиш мавсумига тайёргарлик ишла...

⛽️ 1996-йилдан буён фаолият юритаётган насос станциясида замонавий Европа технологиясига асосланган янги ускуналар ўрнат...

Ҳунармандчилик маҳсулотларини туризм ва савдо тизимига кенгроқ жалб этиш масалалари муҳокама қилинди
10.09.2026, 09:51
Ҳунармандчилик маҳсулотларини туризм ва савдо тизи...

8-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Туризм қўмитаси, «Ҳунарманд»...

Коррупцияга қарши курашиш — самарали бошқарувнинг муҳим шарти
09.09.2026, 16:28
Коррупцияга қарши курашиш — самарали бошқарувнинг ...

Бугун Учтепа тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари М...

Тошкентда School Bus тизимини жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда
09.09.2026, 16:18
Тошкентда School Bus тизимини жорий этиш имкониятл...

🔺 Пойтахт мактабларида ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини ташкил этиш мақсадида мактаб автобуслари — Sch...