- Тошкентдан гапирамиз
- 25.08.2026, 17:20
PF-223 ижроси: Чилонзор туманида белгиланган кўрсаткичлар орттириб бажарилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги PF-223-сон Фармони асосида Чилонзор туманида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
📊 2026 йилнинг 2-чораги якунлари бўйича Чилонзор туманида PF-223-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижроси сарҳисоб қилинди.
Сарҳисоб давомида туманда:
🔹 хизматлар соҳаси ҳажми 26,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 125,3 фоизга етгани;
🔹 саноат маҳсулотлари ҳажми 9,5 трлн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 113,1 фоиз бўлгани;
🔹 тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш доирасида 165 та микролойиҳа амалга оширилгани;
🔹 тадбиркорлик дастурлари доирасида 24,0 млрд сўмлик кредитлар ажратилгани;
🔹 «Champion» тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш бўйича белгиланган 2 та лойиҳа тўлиқ бажарилгани;
🔹 аҳоли бандлигини таъминлаш, яширин иш ўринларини легаллаштириш ва аҳолининг даромадларини ошириш бўйича ҳам муайян натижаларга эришилгани қайд этилди.
✅ Сессияда Чилонзор туманида PF-223-сон Фармони асосида белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юқори баҳоланиб, қатор кўрсаткичларнинг белгиланган режага нисбатан орттириб бажарилгани алоҳида эътироф этилди.
Хусусан, хизматлар соҳасида ўсиш суръати 125,3 фоизни ташкил этгани туманда иқтисодий фаоллик изчил ошиб бораётганини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, сессияда эришилган натижаларни янада мустаҳкамлаш, келгусида белгиланган вазифаларни сифатли ва самарали амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

2026-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйич...

Носиров Шохрух Шухрат ўғли Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.Носиров Шохрух...

2026-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Обиджон Одилович...

▫️Бугун, пайшанба — «Ёшлар куни» муносабати билан Тошкент шаҳридаги «Китоб олами» мажмуасида ёшлар ва ёшлар етакчилари б...