Олмазор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

«Хислат» маҳалласида аҳоли учун қулай, хавфсиз ва обод муҳит яратиш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди

🌿Маҳаллада 2 200 метр суғориш тизими ўрнатилиб, 1 та қудуқ қазилди ва ишга туширилди. 4 600 кв. метр яшил ҳудуд барпо этилиб, 500 туп манзарали ва мева-ли дарахт ҳамда бута кўчатлари экилди.

🏢Шунингдек, 22 та кўп қаватли уйнинг фасади, 3 000 кв.метр том қисми ва 3 та уй кириш қисмидаги сойабонлар таъмирланди. 8 та уй олдида отмостка ишлари бажарилиб, уйлар атрофининг яна 1 100 кв.метр қисми ободонлаштирилди.

🛣6 000 кв.метр ички йўл ва 4 200 кв.метр пиёдалар йўлаги таъмирланди. 600 метр ирригация тармоғи янгиланди, 1 800 метр бордюр, 450 метр темир панжара ҳамда 13 та тунги ёритиш чироғи ўрнатилди.

⚽️Аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун 1 та мини-футбол майдони, 2 та универсал спорт майдончаси, 4 та болалар майдончаси, 1 та хиёбон, 1 та амфитеатр, 1 та «Нуронийлар маскани» ва 8 та дам олиш айвончаси барпо этилди.

🚴Бундан ташқари, 600 метр велосипед йўлаги ва маҳалла ҳудудига кириш қисмида 1 та арка қурилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
11.09.2026, 10:07
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг навбатдаги шах...

Жорий йилнинг 10-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мир...

Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади
11.09.2026, 09:24
Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади

Бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилади.🔹 10:00–12:00...

«Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига старт берилди
10.09.2026, 16:22
«Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига старт ...

📚Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга қаратилган «Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига ба...

Яшнобод туманида иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
10.09.2026, 11:38
Яшнобод туманида иситиш мавсумига тайёргарлик ишла...

⛽️ 1996-йилдан буён фаолият юритаётган насос станциясида замонавий Европа технологиясига асосланган янги ускуналар ўрнат...