Олмазор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
«Баҳор» ресторани
«Баҳор» ресторани

«Баҳор» ресторани — Тошкентнинг биринчи банкет залларидан бири, 1958-йилда меъмор В. Д. Романов лойиҳаси бўйича XX аср ўрталарининг классик услубида қурилган.

Маълумотларга кўра, «Баҳор» дастлаб чиройли умумовий овқатланиш ошхонаси сифатида қурилган, аммо барбир юқори жамият деб аталганлар учун асосий ресторан бўлиб қолди. Давлат раҳбарлари, санъат ва илм арбоблари, амалдорлар ва бадавлат тошкентликлар ўз тадбирлари ва байрам дастурихонларини шу ерда ўтказишган.

Ресторан собиқ Горкий номидаги боғнинг (ҳозирги «Болажон» парки) ён киришида жойлашган бўлиб, тўй кортежлари албатта ташриф буюрадиган жой.

«Баҳор» — Тошкентнинг энг қадимий ишлаётган ресторанларидан бири. У бир неча марта қайта қурилган ва қўшимча муассасалар билан тўлдирилган. Дастлаб фақат кириш ўнг томонида «Кулинария» ва шароб сотиладиган дўкон бор эди. Бир вақтлар чап томонда ертўлада компьютер ўйин клуби ишлаган. Ҳозирда ўнг томонда Бук-кафе, чап ва орқа томонда ҳам ресторанлар очибди.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Олийгоҳ шаҳарчаси
Олийгоҳ шаҳарчаси

Шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида Тошкентнинг энг катта меъморий мажмуаси — олийгоҳ шаҳарчаси жойлаш...

Алишер Навоий номидаги Катта театр
Алишер Навоий номидаги Катта театр

Тошкентнинг энг чиройли ва таниш биноларидан бири — Навоий номидаги театр. У 1934-йилда очиқ танлов...

Бош почта
Бош почта

Бош почтанинг янги биноси 1984-йилда Шаҳрисабз кўчасида (собиқ Первомайская) очилган. Меъморлари — Г...

Наркомзем, Демир, Орзу
Наркомзем, Демир, Орзу

Наркомзем (Халқ ер ишлар комиссарлиги) биноси Зарафшон кўчасида (илгари — Иржар, Киров, Ататюрк) 19...