
Навоий проспектини режалаштиришда биринчиллардан бўлиб «Родина» («Ватан») кинотеатри биноси қурилди. У Хадра майдони яқинида, «Средузуголь» биноси ёнида пайдо бўлди. Қурилиш уч йил (1937–1940) давом этди, бино чиройли, замонавий ва миллий меъморчилик элементлари — киришдаги ўйилган устунлар, қадимий масжидлар каби — билан қурилди.
1966-йилда кинотеатр биноси зилзиладан
қаттиқ шикастланди. Уни бузиб ташлашди ва ўрнида Хамза номидаги театр қурилди.
2001-йилда Ўзбек миллий академик драма
театри биноси реконструкция қилинди. Таъмирдан кейин театр бутунлай ўзгарди ва
янги техника билан жиҳозланди. Томошабинлар зали шифт осма гумбаз шаклида, унда
кўк осмонда сузаётган булутлар тасвирланган, гумбаз атрофида гул баргларини
эслатувчи қандиллар жойлашган. Бино икки томондан 7,8 метрга кенгайтирилди.
Йиллар ўтди ва биногнинг кўриниши бир неча
марта ўзгарган бўлса ҳам — у ҳали ҳам шаҳримизни безаб турибди.
Узуннасига чўзилган тўққиз қаватли бино Чилонзор кўчаси билан Кичик ҳалқа автомобил йўли (собиқ Фар...

Тошкентнинг энг ҳайратланарли ва маърифатли жойларидан бири — Ўзбекистон Давлат амалий санъати ва ...

Тошкент марказини безаб турган энг чиройли бинолардан бири — Ўзбекистон рассомлари уюшмаси Кўргазма...

«Самарқанд» чойхонаси 1975-йилда Самарқанд-Дарваза кўчасида қурилган.Меъмор — С. Сутягин, муҳандисл...