Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Буюк княз саройи
Буюк княз саройи

Тошкентда модерн услубидаги европа бинолари бармоқ билан санаб чиқилади — ҳаммаси яхши таниш. Улар орасида, умуман Тошкент меъморчилигида алоҳида ўринни Буюк княз Николай Константинович Романовнинг 1891-йилда меъморлар В. С. Гейнцельман ва А. Л. Бенуа лойиҳаси бўйича қурилган саройи эгаллайди. 

Тошкентга сургун қилинган Буюк княз тадбиркорлик билан шуғулланган ва шаҳарда бир қанча корхоналар эгаси бўлган. У совун заводи, фотография устахоналари, бильярд заллари очган, квас сотишни йўлга қўйган, гуруч ва пахта қайта ишлаш корхоналарини ташкил этган. Тадбиркорликдан тушган маблағлар ҳисобига Тошкентдаги биринчи кинотеатр — «Хива»ни қурган, шунингдек, ўз пуллари эвазига Очлик чўлида суғориш каналларини ётқизиш билан шуғулланган. 

Буюк княз коллекционер эди. Санкт-Петербургдан олиб келинган европа ва рус рассомлиги асарлари тўплами 1919-йилда Тошкентда Санъат музейини ташкил этиш учун асос бўлди, ҳозир у Ўрта Осиёдаги санъат музейлари орасида энг бой европа рассомлиги коллекциясига эга. 

Буюк княз хотирасини Тошкентда унинг кулранг-сариқ пишиқ ғиштдан қурилган саройи сақлайди. Бино чўзилган икки қаватли корпус бўлиб, яшаш учун махсус жиҳозланган ертўла хоналари мавжуд, у ерда ҳатто иссиқда ҳам салқинлик сақланарди. Ертўлада кенг ошхона ҳам жойлашган эди. Саройнинг икки ёнида думалоқ миноралар қурилган, улар бино меъморчилиги билан уйғунлашган. 

Сарой атрофидаги ҳудудда таниқли тошкентлик ботаник ва фармацевт И. И. Краузе боғ барпо этган. Бино кириш эшиги олдида ит ҳайкаллари, зинапоянинг икки томонида бронза буғулари туради. 

Сарой бир неча марта эгаларини ўзгартирган. 1990-йилларгача бу ерда Республика пионерлар саройи, Ўзбекистон антиквар ва заргарлик санъати музейи, кейинроқ Ташқи ишлар вазирлигининг қабул уйи жойлашган эди. 

2020-йил февралда Ўзбекистон Маданият вазирлиги саройда реконструкциядан сўнг музей очилиши ҳақида хабар берди, очилиш санаси ҳали аниқланмаган.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Олийгоҳ шаҳарчаси
Олийгоҳ шаҳарчаси

Шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида Тошкентнинг энг катта меъморий мажмуаси — олийгоҳ шаҳарчаси жойлаш...

Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон»
Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон»

Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон» Тошкентнинг энг улуғвор ва замонавий архитектура иншоотларидан ...

Ёшлар ижод сарайи
Ёшлар ижод сарайи

Ёшлар ижод сарайи — 2008 йилда Ислом Каримов ташаббуси билан «Ёшлар йили» давлат дастури доирасида ...

Тошкент телеминораси
Тошкент телеминораси

2025-йил январда Тошкентнинг рамзларидан бири — телевизион минорамизга 40 йил тўлди. Дастлаб бу ми...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия