Мутахассислар уйи Наркомзем лойиҳаси бўйича 1938 йилда меъмор Павлов лойиҳаси асосида қурилган ва Тошкентдаги иккинчи «мутахассислар уйи» бўлган. Бинода конструктивизм элементлари мавжуд, лекин устунлар, вазалар ва нақшли безакларнинг кўплиги уни пайдо бўлаётган «сталинский ампир» услубига киритишга асос беради. 50-йилларда «безаксизликка қарши кураш» кампанияси даврида барча «чиройли» безаклар олиб ташланган.
Бу уйда таниқли
олимлар, маданият арбоблари, шифокорлар ва ёзувчилар яшаган.
Уй Урда да, Навоий
проспектининг Лабзак кўчаси билан Т-шаклидаги чорраҳада жойлашган.
Бир пайтлар
пойтахтдаги энг баланд ва чиройли уйлардан бири бўлган бу бино ҳозирда
камтарона кўринади ва баланд дарахтлар орқасида деярли кўринмайди.

Исо Масиҳнинг Муқаддас Юраги Рим-католик соборини 1912-йилда Салар дарёсининг баланд қирғоғида қури...

Заркайнар ва Гулбазар кўчалари кесишмасидаги театрнинг чиройли, ўзига хос биноси 1927-йилда қурилга...

1865 йилда Анҳорнинг чап соҳилида, Қайтмас дарвозаси яқинида ҳарбий қалъа қурилган. Баланд ер уюмл...

«Шодлик» меҳмонхонаси — 1976-йилда Ўзбекистон комсомоли МК томонидан ёшлар учун қурилган катта маж...