Олмазор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Қаффол аш-Шоший мақбараси
Қаффол аш-Шоший мақбараси

Тошкентнинг муқаддас ҳомийларининг шартли рўйхати анъанавий равишда биринчи исломий уйғониш даврининг йирик намояндаси Қаффол аш-Шоший номи билан очилади. Ўнинчи аср мусулмон оламида фан ва санъатнинг ҳайрон қоларли даражада юксалиши билан машҳур бўлган, бу юксалишнинг фаол иштирокчиси бизнинг ватандошимиздир. Қаффол аш-Шоший шоир, файласуф, илоҳиётчи, мутафаккир ва олим сифатида танилган, ўз даврининг энг маърифатли инсонларидан бири эди. Ривоятга кўра, у яна қулф ясашга ҳам қизиққан.

Минг йилдан бери тошкентликлар унинг хотирасини ардоқлаб келадилар ва мутафаккирнинг Тошкентда туғилгани ҳамда умрининг охирида яна шу ерга қайтганидан фахрланадилар. Қаффол аш-Шошийнинг қабри устида, Калковуз ариғи қирғоғида, мақбара қурилган. Ўтган асрлар давомида шаҳар бир неча бор зилзилалар ва урушлар туфайли вайрон бўлган, мозор қайта-қайта қурилган. Ҳозирги бино 1541 йили, Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида қурилган бўлиб, олим хотирасига ҳурмат-эҳтиромни акс эттиради.

Қабристон атрофида аста-секин масжид ва мадраса билан бутун бир мажмуа пайдо бўлди ва у Хазрати Имом ёки қисқача Ҳастимом деб аталди. Совет даврида қабристон ёпилган, аммо мутафаккир хотираси халқ орасида сақланиб қолган.

2007 йилда Ҳазрати Имом мажмуаси тўлиқ тикланиб, сайёҳларнинг асосий диққатга сазовор жойига айланди

Шунингдек қизиқарли жойлар
Олимпия шуҳрати музейи
Олимпия шуҳрати музейи

«Халқлар дўстлиги» музейи биноси 1976-йилда Тошкент зилзиласининг ўн йиллигига бағишлаб қурилган бў...

Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон»
Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон»

Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон» Тошкентнинг энг улуғвор ва замонавий архитектура иншоотларидан ...

Шайх Хованди Тоҳур мақбараси
Шайх Хованди Тоҳур мақбараси

Шайхонтоҳур мақбараси (Шайх Хованди ат-Тоҳур) шаҳар марказида, Алишер Навоий ва Абдулла Қодирий кўч...

"Россия" меҳмонхонаси
"Россия" меҳмонхонаси

"Россия" меҳмонхонаси 1965-йилда қурилган. Меъмор — В. Муратов; муҳандислар — В. Паршин ва А. Ивано...