Олмазор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат масалалари муҳокама қилинди

photo 2026 09 08 19 34 08

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари М. Мирхамидов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати раҳбари Ш. Турдиқулов ҳамда Чилонзор тумани ҳокими С. Холхўжаев иштирокида туман ҳокимлиги аппарати ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

▫️Унда комплаенс хизматининг фаолияти, коррупцияга қарши ички назоратни кучайтириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан самарали ишлаш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунининг мазмун ва моҳияти батафсил тушунтириб ўтилди.

📊Тадбир давомида коррупцияга оид ҳолатлар бўйича бир қатор ҳаётий мисоллар келтириб, уларнинг салбий оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди ҳамда ходимларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантириш, хизмат вазифаларини бажаришда қонунийлик, ҳалоллик ва холислик тамойилларига қатъий риоя этиши муҳимлиги таъкидланди.