Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 olmazor.tashkent.uz Olmazor.Tashkent.Uz - Тошкент Фотосуратлар Уйида Рассом Дилором Мамедованинг “Муҳаббат Алангаси” Номли Кўргазмаси Очилди
Фотогалерея
Видеогалерея

Тошкент Фотосуратлар уйида рассом Дилором Мамедованинг “Муҳаббат алангаси” номли кўргазмаси очилди - Бўлимга қайтиш

Болалигидан рассом бўлишни орзу қилиб, тасвирий санъат сирларини астойдил ўрганган Д.Мамедова Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг дастгоҳли рангтасвир факультетида таҳсил олди. У талабалик даврида қатор кўргазмаларда фаол иштирок этди. Устозлар сабоғи, тинимсиз меҳнат ва ижодий изланиш ўз самарасини берди. Бирин-кетин шахсий кўргазмаларини ўтказиб, мухлислари кўнглидан жой олди. 

Кўргазмага қўйилган “Оналар”, “Болалик”, “Висол оқшоми”, “Баҳорни кутиб”, “Эски шаҳар”, “Очиқ эшик олдида” каби картиналарда юртимизнинг гўзал табиати, кўҳна меъморий обидалари, қишлоқ манзаралари, одамларнинг самимий қиёфалари, урф-одат ва анъаналаримизни кузатар экансиз, қалбингизда беихтиёр Ватанга муҳаббат, юртдан ғурурланиш туйғулари жўш уради. 

– Дилором рангтасвирнинг чексиз имкониятларидан унумли ва оқилона фойдалана олади, – дейди Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов. – У манзара, натюрморт, маиший жанрнинг қай бирини чизмасин ранг, нур ва соя, чизиқларни композициянинг техник жихатларига ўта усталик, нозиклик билан уйғунлаштира олади. 

Кўргазма 18 сентябрга қадар давом этади. 

Гулноза Бобоева, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

13.09.2017

http://uza.uz/oz/culture/toshkent-fotosuratlar-uyida-rassom-dilorom-mamedovaning-mu-a-12-09-2017

Олдин      Кейин

   

 

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Олмазор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

36

 

 

387

 

245

 

Ижродаги мурожаатлар

 

15

 

139

 

86

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

21

 

248

 

159

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

2

 

26

 

16

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 246-66-51

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 227-11-03

Факс

(+9989 71) 227-12-33

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар