olmazor.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Буюк сиймолар

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ

Беруний 973 йил 4 сентабрда Хоразмнинг ғиёт (Кат) шаҳрида дунёга келган. Дастлабки таълимни она шаҳрида олган, машҳур олим Абу Наср ибн Али Ироқдан илми нужум, риёзат каби фанлардан дарс олади. У 17 ёшида илк астрономик кузатишларни ўтказади. У 150 дан ортиқ илмий асарлар ёзади. Буюк бобокалонимиз 1048 йил 13 декабрда Ғазнада вафот этган. «Берун» ёки «Бирун» сўзи «ташқари» деган маънони англатади. Маълумотларда ёзилишича унинг 152 та китобининг номи наълум. Бизгача улардан 27 тасигина етиб келган. Унинг бир қанча китоби табииёт илмига бағишланган. Бу соҳанинг ривожланишида Берунийнинг табииёт ва табиат ҳодисаларини ўрганиш усуллари , ҳаракат, товуш, иссиқлик,ёруғлик, электр, магнетизм, атмосферадаги ҳодисалар, модда тузилиши ҳақидаги ижодий ишлари катта аҳамиятга эга бўлади.Берунийнинг ўша даврда яратган кашфиётларидан бири - глобус ихтиро этганлигидир.У ғуёс атрофида сайёралар айланишини, Ер эса ана шу сайёралардан бири эканлигини айтади.
 

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР

Фарғона вилояти пойтахти Андижон шаҳрида ушбу вилоят ҳокими Умаршайх Мирзо хонадонида дунёга келди. Умаршайх Амир Темурга эвара - тўртинчи (Абушаид Мирзо-Султон Муҳаммад Мирзо-Мироншоҳ-Амир Темур) авлод эди. Онаси Қутлуғнигорхонимнинг отаси Тошкент ҳокими Юнусхон эса ўзбеклашган мўғул уруғидан бўлиб, 12 авлод билан Чингизхонга туташгандир. Отасининг бевақт вафотидан сўнг Бобур 12 ёшида тахтга чиқади. 1497-йилда Бобур Самарқандни эгаллайди. Бироқ, Бобур ўз яқинларининг хиёнати туфайли Самарқандни юз кун деганда ташлаб чиқиб кетади. У Андижонга қайтади. Бироқ у Хўжандга етганда Шаҳар хиёнатчилар қўлига ўтиб кетганлиги маълум бўлади. Шаҳарни қайта олиш мақсадида қилинган хатти-ҳаракатлар, Тошкентдаги тоғасидан ёрдам кутишлар самарасини бермади. Оилалари Андижонда бўлган йигитлар Бобурдан ажрала бошлайди. Шу тариқа минг кишилик қўшиндан икки юздан ортиқ киши қолади. У қишни Самарқанд яқинидаги қишлоқлардан бирида ўтказади ва кўклам келиши билан қилинган ҳаракатлари ҳам бесамар кетади.

 

АБУ АЛИ ИБН СИНО

Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино. Буюк даҳо Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино ҳижрий 370 (милодий 980) йилда Бухоронинг Афсона, ҳозирги исфана қишлоғида туғилган. У ёшлигиданоқ ўткир зеҳни ва илмга қизиқиши билан ҳаммани лол қолдирарди. Ибн Сино Ан-Нотилий қўлида тарбия олади. У астрономия, фалсафа, математика, физика, кимё, тиббиёт, мантиқ, адабиёт, минералогия ва бошқа фанлар билан шуғулланган. 10 ёшида қуръонни ёд олган, 16 ёшдаёқ атоқли табиб бўлган. У Бухоро амири Нуҳ иби Мансурни даволаб, Саройнинг бой кутубхонасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ибн Сино 1002 йилда Бухородан чиқиб кетади, Урганч, Обивард, Насо, Нишопур, Журжон, Рай, Исфаҳон, Ҳамадон каби шаҳарларда бўлади. У 1037 йилда (ҳижрий 428) 57 ёшида Ҳамадон шаҳрида вафот этади. Мутафаккирнинг турли фанларга оид 450 дан ортиқ илмий асарлар яратганлиги маълум. Бироқ бизгача Ибн Синонинг 242 та асари етиб келган. Шулардан 4 таси адабиётга, 5 таси мусиқага, ўндан ортиғи астрономияга оид асарлардир ва ҳок.

 

АЛИШЕР НАВОИЙ (1441 - 1501)

Улуғ ўзбек шоири, мутафаккири ва давлат арбоби. Ғарбда чиғатой адабиётининг буюк вакили деб қаралади, Шарқда “низоми миллати ва д-дин” (дин ва миллатнинг низоми) унвони билан улуғланади. Асл исми Низомиддин Мир Алишер. У Ҳиротда туғилиб, шу ерда умрининг асосий қисмини ўтказган. Навоийнинг отаси Ғиёсиддин Баҳодир темурийлар хонадонига яқин бўлган. Шеър завқи ва истеъдоди эрта уйғонган. Болаликдаёқ Фаридиддин Атторнинг “Мантиқут-тайр” асарини ёд олган, Шарафиддин Али Яздий назарига тушган, Мавлоно Лутфий ёш шоир истеъдодига юқори баҳо берган, Камол Турбатий эътирофини қозонган. Саййид Ҳасан Ардашер, Паҳлавон Муҳаммад каби устозлардан таълим олган, Абдураҳмон Жомий билан ижодий ҳамкорликда бўлган. Навоий 1469 йилгача темурийлар орасидаги ички низолар сабабли Ҳиротдан йироқроқда яшаган. Ҳусайн Бойқаро Хуросон тахтига ўтиргач (1469), Навоий ҳаёти ва ижодида янги босқич бошланади, муҳрдорлик (1469) мансабига, вазирлик (1472) ва Астробод ҳокимлиги (1487)га тайинланади. 1480-1500 йиллар мобайнида ўз маблағлари ҳисобидан бир неча мадраса, 40 работ (Сафардаги йўловчилар тўхтаб ўтиш жойи), 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 та ҳовуз қурдиради. Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоийга “муқарраби ҳазрати Султоний” (“Султон ҳазратларининг энг яқин кишиси”) деган унвонни беради.
 

МОҲЛАРОЙИМ НОДИРА

Моҳларойим Нодира юксак бадиий истеъдод соҳибаси, дилкаш, Самимий, маърифатпарвар ўзбек аёлидир. У Увайсий, Маҳзуна, Дилшоди Барно, Анбар отин каби ўзбек мумтоз шоиралари сафининг сардори бўлган. Шоира 1792-йили Андижон ҳокими Раҳмонқулибий оиласида туғилди. Ўткир Зеҳнли Моҳларойим отин ойи қўлида таълим олди, хусусий мутолаа билан шуғулланди. Шарқ мумтоз адабиётини жиддий ўрганди, шеърлар машқ қилиб, ёшлигидаёқ шоира сифатида танилди. Унинг улғайиш йиллари адабиёт аҳли даврасида кечди. 1808-йили Норбўтабийнинг ўғли Умархон билан оила қурди. 1810-йилгача Марғилонда, ундан кейин умрининг охиригача қўқонда яшади. Моҳларойим Муҳаммадалихон ва Султон Маҳмудхон исмли ўғиллар тарбиялади. Амирий тахаллуси билан ажойиб шеърлар яратган Амир Умархон 1822-йилда вафот этиб, умр йўлдоши Нодирани ёлғизлатиб кетди.
 

УМАР ҲАЙЁМ (1048-1123)

Қадимда ва ўрта асрларда яшаган олимларнинг копчилиги фанниниг турли соҳаларида муваффақиятли ижод этишган. Шоир Умар Ҳайём ана шулар жумласига киради. Унинг тўлиқ исми Ғиёсиддин Абулфатҳ Умар ибн Иброҳим ал-Ҳайвом. У Хуросон вилояти кўчманчи турк қабилаларидан бири -Салжуқийларнинг марказий вилоятига айланган даврида Нишопурда чодрачи (Хайёми - чодрачи дегани) оиласида туғилди. Умар Хайёмнинг болалик йиллари ҳақида маълумот йўқ, аммо у ҳақда баъзи ривоятлар сақланиб қолган. Тарихчи Байҳақий Умар Ҳайём мустақил ҳотирага эга бўлганлигини ёзган. Шундай ҳотира эгаси, албатта, болалик йилларида кўп нарсаларни ўргана олган. Умар Ҳайём математика соҳасида, айниқса алгебра ва геометрия соҳасида калта кашфиётлар қилган олим. У биринчи бўлиб сон тушунчасини ҳақиқий мусбат сонгача кенгайтирган. Бу ҳақда у ўзининг "Ал-жабр ва алмуқобала исботлари ҳақида рисола" асарида қуйидагиларни ёзади: "Ҳиндларда  квадратларнинг томонлари ва клубларнинг қирраларини унчалик катта бўлмаган кетма-кет танлашга ва тўққизта рақам - бир, икки, уч ва ҳ.к. cонларнинг квадратларини ҳамда улардан бирини иккинчисига, яъни иккини учга ва ҳ.к. кўпайтмасини билишга асосланган метод мавжуд. Бу методларнинг тўғрилигини исботлашга ва бу методлар ҳақиқатан ҳам мақсадга этказишига доир рисола бизга тегишли. Бундан ташқари, биз олдин бўлмаган сонлар турини ҳам орттирдик, яъни биз квадрат-квадрат, квадрат-куб, куб-куб ва ҳ.к. ларнинг асосини аниқлашни кўрсатдик". 
 

МИРЗО УЛУГБЕК

Мирзо Улуғбек Шоҳруҳ Мирзонинг оиласида 1394 йил 22 мартда дунёга келди.У ёшлигидан ўткир зеҳинли, кучли хотирали, теран фикрли, қатъиятли бўлиб етишди. Астрономия илмининг билимдони Салоҳиддин Мусо ибн Маҳмуд ғозизода Румий раҳномалигида фан асосларини айниқса астраномия илмини пухта ўрганди, Самардандда Расадхона қурдирди, сайёралар сирини тадқид этиб, “Зижи кўрагоний” номида жадвал тузди. Натижада астраномия мактаби ташкил топди, бу мактаб ўша даврда “Дорул илм” академияси сифатида шуҳрат топди. Мирзо Улуғбек дунёвий илмлар билан бир қаторда туркий, форсий ва араб тилларини ҳам ўрганди, ўз фаолятини меъморчиликнинг ривожлантиришга ҳам аҳмият берди. Мирзо Улуғбек 1449 йил 27 октябрда 56 ёшида ёвузларча ўлдирилди.
 

МУҲАММАД ИБН МУСО АЛ-ХОРАЗМИЙ

Муҳамммад ибн Мусо ал- Хоразмий (783-850 йилларда яшаб ижод қилган) қадимги Хоразм диёрида туғилиб, вояга етади. Дастлабки савод ва турли хил соҳадаги билимларни у ўз она юрти Хоразм ва Мовороуннахр шахарларида кўпгина устозлардан олади. Сўнгра у ҳалифа Маъмун замонида (813-833 йиллар) “Байт ул-ҳикмат”да мудир сифатида фаолият кўрсатади. Замонасининг машхур математиги, астарноми ва географи сифатида фанга улкан хисса қўшди. Хоразмий 20 дан ортиқ асарлар ёзган. Улардан фақат 10 тасигина бизгача етиб келган. Математикага доир асарлари “Ал – жабр вал - муқобала”, “Ҳинд хисоби ҳақида”, географияга оид асарлари “Китоб сурат ул - арз” (Ер Сурати), астраномияга оид асарлари “Зиж” ва “Устирлаб билан ишлаш ҳақида”, тарихга оид асарлари “Китоб ат - тарих”, “Яхудийларни тақвими ва байрамларини аниқлаш ҳақида рисола” номлари билан аталган.
 

АМИР ТЕМУР

14 асрнинг 50-60 йилларида Мовороуннаҳр 10 га яқин мустақил бекликларга бўлиниб кетган. Самарқанд вилояти Амир Баён Сулдуз, Кешда Амир Ҳожи Барлос, Хўжандда Амир Боязид Жалоир, Балхда Ўлжайту Сулдуз, Ҳисори Шодмон чегарасида Амир Ҳусайн ва Амир Ясовурийлар ўзларини ҳокими мутлақ деб эълон қилдилар. Бунинг устига Шарқий Туркистон ва Еттиcувда ташкил топган Мўғулистон хонлари бир неча бор Мовороуннахр устига юриш қилиб, уни талайдир. Мўғулистон хонлари бир неча бор Мовароуннахр устига юриш қилиб, уни талайдилар. Мўғулиcтон хонларининг вайронгарчиликка олиб келувчи юришлар, иcтибдоди ва зулмига қарши халқ ҳаракати бошланади.Мана шундай ўзаро ички урушлар қизиган, мўғуллар зулмига қарши меҳнаткаш халқ ҳаракатлари бошланган бир даврда мамлакатда янги cиёcий куч етилмоқда эди.

 

 

 

 

 

 

 

 


Печать 24 Июль 2014 Ўқилди: 1051




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 36
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 227-11-03

Девонхона

(+9989 71) 246-66-51

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 227-11-03

Факс

(+9989 71) 227-12-33

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар