olmazor.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Олмазор тумани

Собир Раҳимов тумани ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1970 йил 7 декабрдаги 1812-сонли Фармонига асосан Октябрь, Чилонзор ва Киров туманлари кесимида янги туман ташкил этилиб, унга Собир Раҳимов номи берилган.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 4 декабрдаги  «Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги 133-II-сонли қарори билан туманга Олмазор тумани номи берилган.Тошкентнинг шимолий-ғарбида жойлашган. Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари билан чегарадош. Майдони 3,45 минг гектар, шу жумладан кўкаламзор ерлари 1,8 минг гектар. Аҳолиси 306,1 минг киши (2009), асосан, ўзбеклар, шунингдек, рус, татар, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари яшайди. Туман «Ёшлик» шаҳарчаси, Қорақамиш, Тансиқбоев, Себзор даҳалари, Беруний массивини қамраб олади. 58 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудидан Қичқириқ, Дамариқ, Қорақамиш, Кайковус ва бошқа каналлар оқиб ўтади. Туманда 3459 та корхона ва ташкилот бўлиб, 12 та йирик саноат корхонаси бор. 8 та йирик корхона халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаради. 2929 та кичик корхона ва микрофирма, 200 дан ортиқ чет эл инвесторлари иштирокидаги корхона рўйхатга олинган. 11 та илмий тадқиқот институти (жумладан, Тупроқшунослик ва агрокимё, Педиатрия, Дерматология ва венерология ва бошқалар),   Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат Техника университети, Тиббиёт академияси, Турин политехника университети каби олий ўқув юрт­лари, 7 та академик лицей ва 8 та касб-ҳунар коллежи, 40 та умумий ўрта таълим мактаби, санъат, мусиқа мактаблари, 60 та мактабгача тарбия муассасаси бор. Туман аҳолисига 10 та оилавий поликлиника, 14 та касалхона, маданият уйи ва саройлари (Ойбек, Завқий номидаги ва бошқалар), 1 та бозор, 200 дан зиёд спорт майдончаси, 5 та стадион, 7 та сузиш ҳавзаси, 68 спорт зали, 10 та теннис мажмуаси хизмат кўрсатади. Туман ҳудудида Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи, бир неча кичик дам олиш масканлари, «Ўзкўргазмасавдо» халқаро кўргазмалар мажмуаси фаолият кўрсатади. 173 озиқ-овқат ва 94 саноат моллари, 235 та улгуржи савдо дўкони, 1178 та умумий овқатланиш корхонаси ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд.Мустақиллик йилларида Сағбон, Қорасарой, Форобий кўчалари кенгайтирилиб, Мойқўрғон, Бешқўрғон мавзелари ташкил қилинди, узунлиги 1 км дан зиёд кўприк бунёд этилди. Туманда йирик Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуаси жойлашган.


Печать 02 Сентябрь 2014 Ўқилди: 1502




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 66
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 227-11-03

Девонхона

(+9989 71) 246-66-51

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 227-11-03

Факс

(+9989 71) 227-12-33

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар